Урганчда Европа кинофестивали

Урганчда Европа кинофестивали

 

kegkegnekgn6574567456745674567negekgnkegnkegn56745674567kegn.jpg

 

Хоразм вилоятида XI Европа кинофестивали ўтказилмоқда.

XI Европа кинофестивалининг очилиши арафасида Урганч шаҳридаги маданият марказида журналистлар, олий ўқув юртлари ҳамда маданият ташкилотлари вакиллари иштирокидаги матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Тадбирни Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси Тойво Клаар ва Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлигининг ҳудудий бошқармаси раҳбари Фахриддин Салаев очиб берди.

Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси Тойво Клаар XI Европа кинофестивали шукуҳини томошабинлар билан баҳам кўриш мақсадида Хоразм вилоятига махсус ташриф буюриб, Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон ўртасидаги маданий алмашинувнинг аҳамиятини алоҳида таъкидлади.

2013 йилдан буён ўтказиб келинаётган Европа кинофестивали ҳар йили кино ихлосмандларини бир жойга жамлаб, мамлакатнинг энг кутилган маданий тадбирларидан бирига айланди. Ўтган йиллар давомида Ўзбекистоннинг тўққи.та вилоятида Европа Иттифоқига аъзо деярли барча давлатлар ҳамда бошқа Европа мамлакатларининг 120 дан ортиқ фильми намойиш этилди. Европа киносининг бой ва ранг-баранг намуналари Навоий, Нукус, Шаҳрисабз, Фарғона, Жиззах, Бухоро ва бошқа шаҳарларда томошабинлар эътиборига ҳавола этилиб, доимо омманинг катта қизиқиши ҳамда илиқ эътирофига сазовор бўлиб келмоқда.