Урганч марказига Жалолиддин Мангуберди монументи ўрнатилади
Урганч марказига Жалолиддин Мангуберди монументи ўрнатилади

Ўзбекистон Республикаси Президент Шавкат Мирзиёев Урганч марказига ўрнатиладиган Жалолиддин Мангуберди монументи лойиҳаси билан танишди. Бу ҳақда Ўзбекистон24 телеканали хабар қилди.
Лойиҳа 26 декабрь куни тақдим этилган. Ушбу монумент Урганч шаҳрининг марказига ўрнатилади ва унинг остидан 260 метрлик туннель ўтади.
“Ушбу ҳайкал бронзадан яратилади. Баландлиги – 15 метр, тагидаги постаменти билан 25 метр бўляпти. Жуда улкан ҳайкал, сабаби бу инсон ўзбек ўғлони бўлиб, ўзининг ўлкасини ёшлигига қарамай ҳимоя қилган”, – деди Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазири Ботир Зокиров.




