Ҳунарманд аёллар сафи ортмоқда
Ҳунарманд аёллар сафи ортмоқда

Сурхондарёда “Аёллар” ва “Ёшлар” дафтарига киритилган фуқароларни касбга йўналтириш ва уларни қўллаб-қувватлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Бу йўлда “Ҳунарманд” уюшмаси Сурхондарё вилоят бошқармаси томонидан хотин-қизларни ҳунар билан банд этиш мақсадида ташкил этилган ўқув курслари катта кўмак бўлмоқда.
Бошқарма қошида каштачилик, йўрма кашта тикиш, гиламчилик, газлама тўқиш бўйича ўқув курслари ташкил этилган. Ҳозирда бу ерда 40 нафар хотин-қиз маҳоратли устозлардан касб сирларини ўрганмоқда.
Таъкидлаш жоиз, 2 ҳафталик ўқув курси давомида хотин-қизлар касб ўрганиш баробарида стипендия билан ҳам таъминланмоқда.





