Ўн етти мингта турли археологик буюм Ироққа қайтарилди

Ўн етти мингта турли археологик буюм Ироққа қайтарилди

fcgyjfykjfydjkdrjsrehseger.jpg

АҚШ томони америкалик ҳарбийларнинг 2003 йилдаги Ироққа киришидан кейин бу мамлакат музейларидан ўғирланган 17 мингта археологик буюмлар қайтарди.

 

Мазкур бебаҳо асарлар яқинда Вашингтонда АҚШ президенти Жо Байден билан учрашган Ироқ бош вазири Мустафо ал Қозимийнинг самолёти билан Бағдодга олиб келинди. Ироқ маданият вазири Ҳасан Назим бундай амалиётни “мисли кўрилмаган ҳодиса” ва айни пайтда ҳукуматнинг ойлар давомидаги саъй-ҳаракатлари натижаси, деб атади.

 

Вазирлик маълумотига кўра, мамлакатдан ўғирлаб кетилган нарсаларнинг ҳозирча фақат 10 фоизигина қайтарилган.