Уламоларимизнинг Тошкент вилоятига ташрифи давом этмоқда

Уламоларимизнинг Тошкент вилоятига ташрифи давом этмоқда

fyuklyflftjdrghsergaasgfersge.jpg

Уламоларимизнинг Тошкент вилоятига ташрифи давом этмоқда. Жумладан, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг ўринбосари Иброҳимжон домла Иномов Чиноз туманидаги “Саидраҳмон тўра”, ЎМИ раиси маслаҳатчиси Салоҳиддин домла Шарипов “Янги Чиноз”, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ўринбосари Абдуқаҳҳор домла Юнусов Оққўрғон туманидаги “Эрбўта қози”, Тошкент шаҳридаги “Исломобод” масжиди имом-хатиби Абдуллоҳ домла Йўлдошев Қуйи Чирчиқ туманидаги “Янги маҳалла”, Тошкент шаҳридаги “Тўхтабойвачча” масжиди имом-хатиби Зокиржон домла Шапифов “Ўнқўргон” жоме масжидга ташриф буюриб, маърузалар қилиб беришди.

 

Шунингдек, Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов ва Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси марзкази масъул ходими Аброр Мухтор Али Чиноз тумани “Қози” маҳаллада бунёд этилаётган янги масжид қурилиш жараёнини кўздан кечиришиб, уста-қурувчиларга зарур маслаҳат ва тавсиялар бердилар. Янги жоме ишга тушиши билан ўз бағрига 4 минг намозхонни сиғдиради.

yukgyufklfuykdtsghserfgsefr.jpg