«Уйғониш» – истеъдодларга қанот
«Уйғониш» – истеъдодларга қанот

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ ҳамкорлигида ёшлар ўртасида ташкил этилган «Уйғониш» танловининг Республика босқичи ва ғолибларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
«Уйғониш» танловининг замирида ҳам ана шу эзгу мақсад мужассам. Унда иштирок этган ёшлар ўз билим ва салоҳиятини намоён этиш, ижодий қобилиятини синаб кўриш, адабиётга бўлган муносабатини ифода этиш имкониятига эга бўлди.
Танловнинг Республика босқичига етиб келган иштирокчиларнинг ҳар бири учун бу жараён ўзига хос ҳаётий мактаб бўлди. Зеро, ижод йўлига қадам қўйган инсон учун энг муҳими – ўз фикрини эркин ифода этиш, изланишдан тўхтамаслик ва ўз устида ишлашдир.
«Уйғониш» танлови ана шу жиҳатлари билан ҳам аҳамиятли. У ёшларга ўз сўзини айтиш, ижодий имкониятларини синаб кўриш ва адабиёт оламида ўз ўрнини топиш сари дадил қадам ташлаш имконини берди.
Танловнинг Республика босқичида иштирокчиларнинг меҳнати, интилиши ва ижодий изланишларига муносиб баҳо берилди. Албатта, бундай беллашувларда ғолиблик муҳим. Аммо ундан ҳам муҳимроғи – инсоннинг ўзига бўлган ишончини мустаҳкамлаши, янги мақсадлар сари интилиши ва ўз истеъдодига масъулият билан қараши.