Учтепа туманида сунъий кўл барпо этилмоқда

Учтепа туманида сунъий кўл барпо этилмоқда

 

risunok48768678678ngsgnsngsngsns67678658uuu77u7u7uu7u7.jpg

 

Учтепа туманида 940 ва 346- давлат мактабгача таълим ташкилоти орасид 90 сотих майдонда янги сунъий кўл ва дам олиш маскани қурилиши бошланди.

Бу лойиҳа ҳудуд иқлимини яхшилаш, чанг миқдорини камайтириш ҳамда аҳоли учун мароқли ҳордиқ чиқариш имкониятларини яратишга қаратилган.

Кўлга сувни икки йўналишда олиб келиш режа қилинган. Биринчиси - кўчадаги ариқдан доимий келадиган сувни йўналтириш орқали, иккинчиси қудуқ қазиш орқали. Бу чўмилиш ҳудуди эмас, фақатгина иқлимимизни янада яхшилаш, чанг зарраларини камайтириш мақсад қилинган.

Ушбу кўл ҳудудида 66 дона турли хилдаги манзарали дарахтлар мавжуд бўлиб, барчаси сақлаб қолинган холатда яна манзарали дарахт кўчатлари экилади. Ундан ташқари, бу ерда пиёдалар йўлаги, дам олиш ҳудуди, айвончали ўтириш ўриндиқлари бўлади. Лойиҳа 2 ойга - декабрь ойида якунлашни мўлжал қилган.