Уч қаватли ёпик автосарой қурилиши

Уч қаватли ёпик автосарой қурилиши

ayrkevkeoryekoyuk.jpg

          Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази улкан мажмуа бўлади. Марказ учун 9,1 гектар майдон ажратилган. Қарийб икки гектар майдонда уч қаватли кўркам иморат қад кўтарди. Бинонинг симметрик марказида бежирим шарқона гумбаз, тўрт томонида 34 метрлик пештоқлар қурилди.

Бино миллий анъанавий усулда қурилмоқда. Лойиҳага кўра марказ биноси пештоқи Самарқанддаги Улуғбек мадрасасига монанд қилиб барпо этилмоқда.

Марказ биносининг биринчи қаватда музей омбори, қадимий қўлёзма ва осори-атиқаларни сақлаш ҳамда реставрация қилиш хоналари, нашриёт ва китоб дўконлари жойлашади.

Иккинчи қаватдаги улкан фойе марказига Усмон Қуръони жойлаштирилади. Шунингдек, бу ерда Ислом санъати музейи, 435 кишига мўлжалланган конференция зали бўлади. Кўргазмаларда Ўзбекистон тарихи даврлар бўйича, ҳар бир аср, ҳар бир алломага оид манбалар ва ашёлар асосида намойиш этилади.

Учинчи қаватдан эса 100 минггача қўлёзмалар фондига эга кутубхона, ахборот-ресурс маркази, илмий кафедралар ва маъмурий хоналар ўрин олади.

Марказ асосий биносининг ёнида  600 та автоуловга мўлжалланган уч қаватли ёпик автосарой қурилмоқда.

Ҳозирги пайтда бу ерда қурилиш ишлари жадал олиб борилмоқда. Ушбу объекти қурилишида монтажчилар ва қурувчилар карантин талабларига қатъий риоя этган ҳолда ижтимоий масофани сақлаб ишламоқдалар .

Х.Шукуров

fakryeorufrpkupukp.jpg

aukrkeoryeoypkapu.jpg