“Турон китоб бекати”
“Турон китоб бекати”

“Турон китоб бекати” деб номланган лойиҳа доирасида маҳаллий ва хорижий муаллифларнинг асарлари жойлаштирилган китоб жавонлари метрополитеннинг қатор бекатларида ўрнатилди.
Ҳозирги кунда "Алишер Навоий" ва "Пахтакор" бекатлари ўртасидаги ўтиш жойида, шунингдек, "Туркистон", "Буюк Ипак йўли", "Беруний", "Чилонзор", "Мингўрик", "Тошкент" ва "Дўстлик" бекатларида кутубхона жавонлари фаолият кўрсатмоқда.
Пойтахт метроси йўловчилари китобни жавондан олиб, саёҳат давомида ўқишлари мумкин, уни аввалги жойига ёки худди шундай кутубхона мавжуд бўлган бошқа бекатга қайтаришлари керак бўлади.
Келгусида ер ости ва ер усти метросининг барча бекатларида, шу жумладан, бекатлараро ўтиш жойларида ҳам кутубхоналар ташкил этиш режалаштирилган.