«Турк дунёси рассомлари аёллари»

«Турк дунёси рассомлари аёллари»

 yvupyvupyfupfuykp.jpg

       Ўзбекистон Тасвирий санъат галереясида “Турк дунёси рассомлари аёллари” кўргазмаси бўлиб ўтмоқда.

      КўргазмаНИНГ асосий мақсади — туркий мамлакатлар аёл рассомларини бирлаштириш, ҳунармандчилик орқали умумий маданий илдизларни намоён этишдир.

      Аёллар асрлар давомида гилам тўқиш, каштачилик ва намат босиш каби ҳунарлари орқали нафақат эстетик, балки маънавий қадриятларни авлоддан авлодга етказиб келган.

      Сайёр кўргазма сифатида ташкил этилган мазкур лойиҳа илк марта 2024 йилда Бишкек шаҳрида муваффақиятли ўтказилган эди. Бу галги экспозицияда Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Туркия ва Ўзбекистондан келган аёл ҳунармандларнинг ноёб асарлари жамланган.

      К ўргазмада анъанавий ва замонавий санъат услублари уйғунлашган. Асарлар туркий халқларнинг маданий хотираси ва умуминсоний қадриятларини ифода этади. Кўргазмага бағишланган махсус каталог ҳам нашр этилган.