Тошкентда йиллик 20 миллион йўловчига хизмат кўрсатувчи янги аэропор барпо этилади
Тошкентда йиллик 20 миллион йўловчига хизмат кўрсатувчи янги аэропор барпо этилади

Пойтахтимизда ўтказилаётган Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида “Uzbekistan Airports” АЖ ҳамда таркибига “Sojitz Corporation” (Япония) ва “Incheon International Airport Corporation” (Корея Республикаси) компаниялари кирувчи, “Vision Invest” (Саудия Арабистони) бошчилигидаги халқаро консорциум ўртасида Тошкентнинг янги халқаро аэропортини қуриш ва келгусида ундан фойдаланиш бўйича давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим имзоланди.
Ушбу битимнинг имзоланишига кенг кўламли тайёргарлик ишлари замин яратди. Хусусан, халқаро молия институтлари талабларига мувофиқ экологик ва ижтимоий баҳолашлар ўтказилди, давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим ишлаб чиқилди, муҳандислик коммуникацияларини кўчириш бўйича лойиҳа ҳужжатлари тайёрланди ҳамда бўлажак аэропорт ҳудудини ҳозирлаш ишлари бошлаб юборилди.
2030 йил охирида фойдаланишга топширилиши режалаштирилган аэропорт йилига 20 миллион йўловчи ва 300 минг тоннагача юкларга хизмат кўрсатиш имкониятига эга бўлади. Имзоланган битимга кўра, хусусий шериклар консорциуми йўловчи терминали ва вокзал олди ҳудудини қуриш ҳамда кейинчалик эксплуатация қилишни ўз зиммасига олса, давлат шериги аэродром мажмуасини қуриш ва эксплуатация қилиш учун масъул бўлади.