Тошкентда ишбилармонлик форуми
Тошкентда ишбилармонлик форуми

Тошкент шаҳрида "International Leadership Awards" лойиҳаси доирасида ташкил этилган ишбилармонлик форуми бўлди. Унда Ўзбекистон, Қозоғистон, Озарбайжон, Туркия, Франция, Қирғизистон каби давлатлардан турли соҳаларда фаолият юритаётган тадбиркорлар, компания ва лойиҳа асосчилари ҳамда бизнес вакиллари иштирок этди. Тадбир давомида иштирокчилар ўз фаолияти ва лойиҳалари ҳақида маълумот бериб, тажриба алмашди, янги ғоя ва ташаббусларни муҳокама қилди ҳамда ҳамкорлик истиқболларини белгилади.
Тақдимотларда тадбиркорлик, молия, энергетика, тиббиёт, туризм, архитектура ва бошқа йўналишларда амалга оширилаётган лойиҳалар ҳақида маълумот берилди. Қайд этилганидек, бундай учрашувлар тадбиркорлар ўртасида ўзаро тажриба алмашиш, янги ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш ва истиқболли лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш учун муҳим майдон бўлиб хизмат қилади.
Форум якунида иштирокчилар ўртасида ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган бир қатор меморандумлар имзоланди. Келишувлар турли соҳаларда янги ҳамкорлик лойиҳаларини амалга ошириш, тажриба алмашиш ва ўзаро алоқаларни янада кенгайтиришга қаратилган.