Тошкентда инновацион ғоялар халқаро ҳафталиги
Тошкентда инновацион ғоялар халқаро ҳафталиги

Тошкентда VIII Инновацион ғоялар халқаро ҳафталиги – “InnoWeek-2025” ўз ишини бошлади. Тадбир Инновацион ривожланиш агентлиги томонидан “Чегарасиз ғоялар” шиори остида ташкил этилган бўлиб, унда инновациялар соҳасидаги маҳаллий ва халқаро янгиликлар, ихтиролар, стартаплар, ишланма ва лойиҳалар тақдим этилади.
Ҳафталик доирасида йирик маҳаллий ва халқаро компаниялар, олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари, венчур фондлар, молия ташкилотлари, халқаро маълумотлар базалари вакиллари иштирок этмоқда. Жумладан, Хитой, Малайзия, Сингапур, Япония, Корея, Венгрия, Германия, Франция, Нидерландия, Швеция, Ҳиндистон, Эрон, Кувайт, Беларусь, Арманистон, Грузия, Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Того (Африка) каби дунёнинг 30 га яқин давлатларидан жами 130 нафардан ортиқ вакил қатнашмоқда.