Тошкентда янги парклар ташкил этилади
Тошкентда янги парклар ташкил этилади
Шаҳарда амалга оширилиши режалаштирилган йирик кўчмас мулк лойиҳаларидан тушадиган инфратузилма тўловлари ва бошқа ажратмалар – янги паркларни ташкил этишнинг молиялаштириш манбалари деб белгиланди.
Қарорга асосан, Тошкент шаҳрида:
-
ер майдони 1 гектаргача бўлган кичик ва зич қурилишлардан воз кечилади;
-
умумий майдони 1,5 минг гектар бўлган 30 та йирик турар ва нотурар жой мажмуалари қурилади;
-
бу йирик кўчмас мулк лойиҳаларига ажратилган ҳудудларнинг камида 30 фоизи яшил майдонлар бўлиши керак.





