Тошкентда 240 та автобус харид қилиниб, 16 та янги йўналиш ишга туширилади
Тошкентда 240 та автобус харид қилиниб, 16 та янги йўналиш ишга туширилади

Тошкент шаҳрида жамоат транспорти ҳаракатини ўз вақтида таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинади.
Айни пайтда пойтахтда 169 та йўналиш мавжуд бўлиб, уларга 1927 та автобус бириктирилган. Кунлик рейслар сони 23 мингтани ташкил этади, ажратилган автобус йўлаклари узунлиги эса 87,4 км.
Мавжуд муаммоларни бартараф этиш мақсадида қуйидаги чоралар белгиланди:
— қўшимча 240 та автобус харид қилиш;
— 16 та янги йўналишни ташкил этиш;
— кунлик рейслар сонини яна 2000 тага ошириш;
— жамоат транспорти устуворлигини таъминлаш учун 16,2 км BRT йўлаклари ва 56 км ажратилган автобус йўлакларини яратиш;
— ажратилган йўлакларда назоратни кучайтириш мақсадида 600 дан ортиқ камера ўрнатиш;
— 1116 та бекатни реконструкция қилиш ва 70 та янги бекат қуриш;
— транспорт оқимини реал вақтда бошқариш учун 545 та “ақлли” светофор ўрнатиш.
Шунингдек, аҳоли мурожаатлари ва янги қурилган турар жой массивларини ҳисобга олган ҳолда, жамоат транспорти бекатларини жойлаштириш, кўчириш ёки реконструкция қилиш зарур бўлган манзиллар аниқланади.