«Тошкент» лимони ва «Юсупов» помидори

«Тошкент» лимони ва «Юсупов» помидори

fukrfukrfuorfuafuacu.jpg

          Юртимизда айни пишиқчилик, мўл кўлчилик  даврида  қайноқ саратон, ёз чилласи ҳукм суриб турибди. Шунингдек карантин мунособати билан аксарият ҳалқимиз  хонадонларида ўз тирикчилиги ва соғлиғи билан банд бўлиб туришибди. Оммавий ахборот воситалари  ҳар куни халқимизга “КОВИД-19” пандемиясидидан сақланишга, бу касалланишнинг олдини олишга даъват этиб келмоқда. Аксарият халқимиз аҳлини кўпроқ витаминга бой, табиий махсулотлар билан танаввул қилишларини маслаҳати берилмоқда. 

         Бугунги кунда юртимизнинг хар бир хонадонида лимон чой ва помидор истеъмол қилинади.  Ўзбекнинг хонадони дастурхонида машҳур “аччиқ-чучук”сиз тасаввур қилолмайсиз. Деярли юртимизнинг барча вилоятларида миллий қуюқ таомларнинг барчаси “ачичу” билан танавул қилинади. Мақоламизда дармон-дорига бой «Тошкент» лимони ва «Юсупов» помидори тўғрисида маълумот бермоқчимиз. Сабаби мазкур лимон ва помидор яратувчилари Тошкент вилоятидан  келиб чиққан бўлиб, муаллиф иккала миришкор билан кўп мулоқатда бўлган.

        Ўзбекистондаги цитрус-мевачилиги асосчиси, Ўзбекистон Фанлар академиясининг фахрий академиги, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган агроном–Зайниддин хожи ота Фаҳриддинов (1922-2000) Қибрай тумани, Ўрта Яланғоч мавзеси (хозирги Лимонария маҳалласи)да таваллуд топганлар. 1939 йилдан меҳнат фаолиятини Қибрай туманидаги жамоа хўжалигида бошлаган.1960 йилда жамоа хўжалиги иссиқхонасида боғбон, 1966 йилдан гулчилик ва цитрус мевачилик бригадаси бошлиғи бўлган. 1988-2000 йилларда “Лимонарий” жамоа хўжалигини бошқарган. У бошқарган йили “Лимонарий” хўжалиги 50 гектардан зиёд майдонни эгаллаган бўлиб, пойтахт аҳолисини лимонлар билан таъминлаган. У раҳбарлик қилган даврларда хўжалик ходимлари уй-жойга, томорқаларга эга бўлди, хўжаликда оталар чойхонаси, поликлиника, болалар боғчаси барпо этилди. 

vynoyekprfkyuapfcuau.jpg

        Табиий чанглаш, вегетатив дурагайлаш усулида “Мейер” лимон навини “Новогрузинский” нави билан чатиштириб, серҳосил, йирик, “Ф-1 Тошкент” ва Новогрузинский билан Новоафонский навларини ўзаро чатиштириб, Ф-3 Юбилей (Тўёна) навларини яратди. Мазкур навлар витаминга бой, серхосил, баракали бўлиб нафақат юртимиз вилоятларида, МДҲ давлатлари вилоятларида етиштириш оммалашди. 

        Бизнинг ёшлик даврларимиз “Лимонарий” худудида ўтган. Бу ерга жуда кўплаб қўшни  республикалардаги ҳукумат раҳбарлари, сиёсий арбоблар, яет эллик  меҳмонлар, космонавтлар ва бошқа арбоблар ташриф буюришган. Ўша даврдаги Куба республикаси раҳбари Фидель Кастро 1 туп лимон кўчатидаги баракали ҳосилни кўриб маҳлиё бўлгани, Грузия раҳбари Э.Шеварднадзе “Мен Тошкентга келиб, ҳақиқий лимонни мазасини энди билдим” дегани, машҳур космонавт  В.Жонибеков космосга Тошкент лимонини олиб чиққани ва космонавтлар лимон билан таъминланганлиги каби воқеаларнинг гувоҳи бўлганмиз. 

       Ўзбекистонда ҳизмат кўрсатган агроном, “Шуҳрат медали” соҳиби, халқ селекционери, сабзавотчилик амалиёти новатори, уста деҳқон, Юсупов Карим Раҳимович (1910-2009) Зангиота тумани, Хонобод қишлоғида таваллуд топганлар.   Меҳнат фаолиятларини ўзлари туғилган жойдаги жамоа хўжалигида деҳқон сифатида бошлаган. 1933-41 йилларда Бухородаги Қизилтепа туманида бош агроном, 2-жахон уруши қатнашчиси, 1945-1960 йилларда Тошкент вилоятининг, Қорасув туманидаги Ўрмон ҳўжалигида ва Ўрта Чирчиқ туманидаги Жамоа хўжалигида бош агроном, 1962-1982 йилларда Ўзбекистон сабзавот, полиз экинлари илмий текшириш институтида илмий ходим бўлиб ишлаган.

fukpryofuapfcuafukpu.jpg

           1950 йилларнинг ўрталарида мустақил ҳолда сабзавот селекцияси билан шуғулланиб, якка танлов асосида йирик мевали, ўрта кечпишар, тупи кучли ўсадиган, серҳосил (тупида 8-10 кг), сифатли, касалликларга чидамли, 1 та мевасининг вазни 0,3дан 1,2 кг.гача, эти мазали, уруғи кам машҳур “Юсупов” помидор навини яратган. Мазкур нав 1960 йиллардан Ўзбекистондан ташқари, қўшни республикаларда ҳам экила бошлаган.  Мен Карим ота Юсупов билан билан мулоқотда бўлганимда, мазкур “Юсупов” навини яратилиш тарихини сўраганимда, улар содда дехқон тилида тушунтириб берганлар.  Ўртамиёна иссиқхона барпо этилган бўлиб, ярмига тарвуз экилиб, ярмига жайдари помидор экилган. Уларни бирвақтда гуллашини хисобга олиб, бу даврда асалари галаларидан мазкур иссиқхоналарга чанглаш учун фойдаланилган.  Ўзаро чаглаш жараёнидан сўнг помидорнинг янги “Юсупов” нави яратилган.

           Мазкур нав яратилгандан сўнг, Карим отага хатлар ёғилиб келгани, хатто чет элдан - Ғарбий Европа давлатидан тажриба алмашиш бўйича шартномалар тузиш таклифлари келганини, ўша даврдаги вазият туфайли отага чет элга бориш насиб этмаган.  

           Юқорида хикоя қилинган буюк миришкор Зайнидин ҳожи ота бизнинг хонадонга қўшни бўлишган, ўтган асрнинг 1935-1975 йилларда бобомиз билан жамоа хўжалигида бирга ишлашган.  Отамиз у киши билан қадрдон бўлишган.

          Карим ота Юсупов  онамиз тарафдан бувимизнинг авлодлари бўлиб, улар бугунги кунда Тошкент вилоятининг Хонобод маҳалласида истиқомат қилишади.