Тошкент дунё сайёҳларига тавсия этилган манзил

Тошкент дунё сайёҳларига тавсия этилган манзил

 

vcapryappryvaprvyapryvapryvapryvapry.jpg

 

Тошкент ва Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Condé Nast Traveler томонидан июнь ойида саёҳат қилиш учун энг яхши йўналишлар қаторига киритилди

Дунё миқёсида саёҳат ва маданият мавзуларини ёритувчи нуфузли нашрлардан бири бўлган Condé Nast Traveler Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳри ҳамда мамлакатда барпо этилган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказини июнь ойида ташриф буюриш тавсия этиладиган энг яхши манзиллар қаторига киритди. Журналнинг “The Best Places to Visit in June, From Route 66 to Uzbekistan” номли материалида ушбу йўналишлар жаҳон бўйлаб саёҳатчилар учун эътиборга молик маданий ва тарихий маконлар сифатида қайд этилган.

 Мақоласида, айниқса, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига алоҳида эътибор қаратилган. Муаллифлар ушбу йирик маданий-маърифий мажмуа ислом маданияти, илм-фан ва маънавий мерос тарихи билан боғлиқ бой маълумотларни қамраб олувчи музей, кўргазма ва таълим майдонларини ўз ичига олишини таъкидлайди. Нашр фикрича, мазкур марказнинг барпо этилиши Ўзбекистоннинг жаҳон маданий саҳнасидаги мавқеини мустаҳкамлашга қаратилган муҳим ташаббус ҳисобланади.