"Тошкент – Андижон" йўналишида янги электропоезд қатнови йўлга қўйилади

"Тошкент – Андижон" йўналишида янги электропоезд қатнови йўлга қўйилади

 

rvapoproapaprengoug5u46745856967890ngslbrpotvyker.jpg

10 сентябрдан бошлаб "Тошкент — Андижон" йўналишида замонавий тезюрар “CRRC-Далянь” электропоезди қатнови йўлга қўйилади.

Янги электропоезд 730/729-сонли “Тошкент — Андижон — Тошкент” йўналишида амалда ҳаракатланаётган поезд таркиби ўрнига хизмат кўрсатади.

730-сонли поезд “Тошкент-Жанубий” бекатидан соат 09:20 да йўлга чиқади.

Қатнов жадвали:

Тошкент – Жанубий — 09:20

Ангрен — 10:25

Поп — 12:00

Қўқон — 12:28

Марғилон — 13:00

Андижон — 13:35

729-сонли поезд Андижондан соат 15:38 да ҳаракатланиб, Тошкентга 19:53 да етиб келади.

Шунингдек, 10 сентябрдан бошлаб Тошкент – Фарғона водийси йўналишида ҳаракатланувчи қатор йўловчи поездларининг қатнов жадвалига тегишли ўзгартиришлар киритилади. Йўловчиларга сафарни режалаштиришда янги ҳаракат жадвалини инобатга олиш тавсия этилади.