Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш – тараққиёт асоси

Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш – тараққиёт асоси

 

knglkngensluanluveno.jpg

 

ЎзЛиДеПнинг “Халқ билан бирга” умуммиллий дастури доирасида жойларда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказиш, ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти билан яқиндан танишиш ҳамда уларни қўллаб-қувватлашга қаратилган амалий ишлар изчил давом эттирилмоқда.

“Solis” ўсимлик мойи ишлаб чиқариш корхонаси бўлиб ўтган учрашувда ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Азиза Аминова, Галия Райханова, Навбаҳор туман ҳокими Алишер Рашидов, фермерлар кенгаши ходимлари, фермерлар ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

Т       адбир давомида маҳаллий хомашёни чуқур қайта ишлаш, импорт ўрнини босувчи ва экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш, янги иш ўринлари яратиш бўйича амалга оширилаётган лойиҳалар юзасидан маълумотлар берилди.

Шунингдек, учрашувда Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 11 июндаги “2026 йил ҳосилидан буғдой харид қилиш ва ички бозорни буғдой билан барқарор таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳияти ҳақида ҳам сўз юритилди.

Тадбирда кредит маблағларидан фойдаланиш, муҳандислик-коммуникация тармоқлари, солиқ ва божхона тартиб-таомиллари, экспорт фаолиятини ривожлантириш ҳамда ишлаб чиқариш қувватларини оширишга оид таклифлар билдирилди..