Тадбиркорлар рағбатлантирилади

Тадбиркорлар рағбатлантирилади

 

avpvapvavavavava.jpg

         “Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан V очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига кўра, 2026 йил 1 январдан айланмадан олинадиган солиқ тўловидан илк марта ҚҚС тўловига ўтган тадбиркорларга қуйидаги рағбатлантириш чоралари қўлланади:

         — 1 йил давомида фойда солиғини тўлашдан озод қилиш;

         — 1 йил давомида ҚҚС тўловчиси сифатида солиқ органларида ҳисобга қўйиш тартибини бузганлик учун молиявий жарима қўлламаслик;

         — 6 ой давомида бухгалтерия хизматлари харажатларининг ҳар ойда меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 3,5 бараваридан ошмаган қисмини тўлаётган солиқ тўловлари ҳисобидан чегириб ташлаш.

        - 2026 йил 1 январдан солиқ мажбуриятларини бажаришнинг қуйидаги проактив тартиби жорий этилади:

         — юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи ва ер солиғи, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ бўйича солиқ ҳисоботларини шакллантириш вазифаси солиқ органларига ўтказилади ва ушбу мажбурият солиқ тўловчилар учун бекор қилинади;

         — солиқ органлари томонидан шакллантирилган солиқ ҳисоботларига солиқ тўловчи томонидан 5 иш кунида зарур тузатишларни киритиш ва тузатиш киритилган солиқ ҳисоботини тақдим этиш ҳуқуқи берилади.