Табиат ҳимоячилари тақдирланди

Табиат ҳимоячилари тақдирланди

fvapfvapfyvapyvapfyvapv.jpg 

 

      Мамлакатимиздаги қонунчиликка кўра, экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиатни асраш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш борасида салмоқли натижаларни қўлга киритган, шунингдек, соҳага оид илм-фан ютуқларини амалиётга жорий этиб, замонавий технологиялардан самарали фойдаланган ҳамда яшил майдонларни кенгайтириш ва кўкаламзорлаштириш ишларида алоҳида ташаббус кўрсатган фуқароларни рағбатлантириш мақсадида "Табиат ҳимоячиси" кўкрак нишони таъсис этилган.

      Бутунжаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни муносабати билан Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигида вазирлик масъул ходимлари, тизим ташкилотлари ва ҳудудий бўлинмалар ходимлари, ҳамкор вазирликлар, идора ва ташкилотлар вакиллари ҳамда эко-фаолларни "Табиат ҳимоячиси" кўкрак нишони билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

     Тадбирда 200 нафарга яқин соҳа вакиллари кўкрак нишонлари билан тақдирланди.