Шоштепа ёдгорлиги узра улкан гумбаз ўрнатилади
Шоштепа ёдгорлиги узра улкан гумбаз ўрнатилади

Тошкентнинг Сергели туманидаги қадимий Шоштепа шаҳрини сақлаб қолиш жараёни бошланди. Шаҳарнинг консервацияси ва археологик музейни яратиш таклифини архитектор Тимур Нуруллин илгари сурган.
Шоштепа милоддан аввалги IX ва милодий XVI асрларга оид ёдгорлик бўлиб, Сергели тумани, Чоштепа кўчасида, Жўн канали бўйида жойлашган. Айни шу ёдгорликдан Тошкентнинг 2200 ёшини белгилашга имкон берадиган шаҳарча белгилари топилган.
Маълумотларга кўра, шаҳар узра диаметрли 64 метрга етадиган гумбаз пайдо бўлади. Айни вақтда ҳудуд белгилаб олинган, гумбаз устунлари ўрнатиладиган 6-7 метрли хандақларни қазиш ишлари амалга оширилмоқда. 35 кишидан иборат ишчи гуруҳ фаолиятига Маданият вазирлиги ҳузуридаги «Маданий мерос» илмий-тадқиқот институти масъул этиб белгиланган.
«Ёдгорлик атрофида кузатув учун йўлак, кириш қисмида касса, дарвоза жойлашган кириш гуруҳи яратилади. Бу шунчаки шийпон эмас, бунинг устига унинг атрофида ёдгорлик узра тепада юриш имконини берувчи кўприклар қурилади. Оддий одамлар уй ерга кира олмайди, ҳудудда фақат мутахассислар ишлайди. Ташриф буюрувчилар эса атроф бўйлаб юриб, харобаларни кузатади.
Консервациядан сўнг қадимий ёдгорлик бўйлаб Оқтепа—Чилонзор, Мингўрик, Оқтепа—Юнусобод ва бошқа қадимий шаҳарларни бирлаштирувчи «Қадимий Тошкент» маршрутини яратиш мумкин.




