Шоҳимардон ва Сўхга борувчилар чегарадан исталган вақтда ўта олади
Шоҳимардон ва Сўхга борувчилар чегарадан исталган вақтда ўта олади

Фарғона вилоятидаги “Фарғона” чегара божхона пости, Шоҳимардон қишлоғига кириш қисмида жойлашган “Оқ-Қия” божхона пункти ҳамда “Сўх” чегара божхона пости 24 соатлик иш режимига ўтди.
Ўтказиш пунктлари иш режимидаги ўзгариш ёзги сайёҳлик мавсумида чегарадан ўтаётган фуқаролар учун қулайлик яратишга қаратилган.
Янги тартиб 2026 йил 1 октябрга қадар амал қилади.