Шоазим Миноваров Халқаро Ибн Сино мукофоти билан тақдирланди
Шоазим Миноваров Халқаро Ибн Сино мукофоти билан тақдирланди

2016 йилда Франция медицина академияси, “Авиценна – Франсе” (Ибн Сино – Франция) жамияти ва МЕД21 дастури томонидан таъсис этилган Халқаро Ибн Сино мукофоти 2021 йилда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Шоазим Миноваровга топширилди.
Бу ҳақда халқаро ҳайъат қарори эълон қилинди.
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази дирекцияси қароргоҳи Францияда жойлашган “Ибн Сино – Франция” жамияти раҳбари, профессор Боннел ва у орқали халқаро ҳайъат аъзоларига миннатдорлик мактуби йўллади. Унда, жумладан, ушбу қарор сўнгги йилларда Ўзбекистонда Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Ўрта асрлар алломаларининг бебаҳо меросини сақлаш ва ўрганиш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ишларнинг эътирофи сифатида қабул қилингани баён этилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Алоҳида муҳим ижтимоий, маданий ва тарихий аҳамиятга эга бўлган объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш дирекцияси жамоаси Шоазим Миноваровни ушбу нуфузли мукофот билан муборакбод этади.




