Сирдарёлик имом-хатиблар Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот маркази фаолияти билан танишди

Сирдарёлик имом-хатиблар Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот маркази фаолияти билан танишди

uigtlfuykdytjdsthhststh.jpg

Вилоятлардаги имом-хатибларнинг билим савиясини ошириш, мамлакатмизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, яратувчилик ва бунёдкорлик  ишларидан яқиндан хабардор этиш, буюк аллома ва мутафаккирларнинг бой маънавий-илмий мероси билан таништириш мақсадида уларнинг юртимиздаги халқаро илмий-тадқиқот марказларига саёҳатлари уюштирилиб, улар учун ўқув-семинарлар ташкил этилмоқда.

Ана шундай тадбирларнинг навбатдагиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот марказида сирдарёлик имом-хатиблар иштирокида бўлиб ўтди.

dkdykststjhdstyjkdykdstrghzearsge.jpg

guilrfldtyhsergasefgawgserhserh.jpg

Саёҳат давомида имом-хатиблар Ҳадис илми мактаби  фаолияти билан ҳам яқиндан танишди. Мазкур тадбирлар давом этмоқда.

 

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази

Матбуот хизмати