Сенат аъзолари билан учрашув

Сенат аъзолари билан учрашув

aprsapraprpr.jpg

 

      Олий Мажлис Сенатига барча ҳудудлардан келган 250 дан ортиқ таълим фидойилари, устозлар ва соҳанинг масъул ходимлари, мактабгача таълим ташкилотлари, мактаблар ва олий таълим муассасалари педагоглари ташриф буюрди.

       Учрашувда мамлакатимизда педагог ва мураббийлар мақоми, меҳнат шароитларига қаратилаётган эътибор, соҳанинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, ўқитувчилик касби нуфузини ошириш каби таълим соҳасини ривожлантиришга доир долзарб масалалар муҳокама қилинди.

       Шунингдек таълим соҳаси мутахассисларининг фидокорона меҳнати жамиятимизнинг турли жабҳаларида ўз самарасини бераётгани, ўсиб келаётган авлоднинг тарбиясида, пировардида унинг ҳаёт йўлини танлашда ўз аксини топаётгани таъкидланди.

        Мактабгача ва мактаб таълими, олий мактабни ривожлантириш юзасидан фикр алмашилди. Мулоқот давомида педагоглар томонидан таълим тизимини тартибга солувчи қонунчиликни такомиллаштиришда муҳим аҳамиятга эга бўлган таклиф ва ташаббуслар илгари сурилди.

       Учрашув якунида иштирокчилар Сенат биноси ва унинг фаолияти билан яқиндан танишди.