“Sayyoh - 2021” халқаро форумига тайёргарлик ишлари бошланди
“Sayyoh - 2021” халқаро форумига тайёргарлик ишлари бошланди

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ташаббуси билан Халқаро истеъмолчилар ҳуқуқлари ташкилоти, Халқаро истеъмолчи жамиятлари конфедерацияси, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати билан ҳамкорликда туризм соҳасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида Хоразм вилоятининг Хива ва Урганч шаҳарларида жорий йилнинг 4-7 май кунлари бўлиб щтадиган “Sayyoh – 2021” халқаро форумини ўтказиш бўйича тайёргарлик ишлари бошланди.
Уушбу форумни ташкил этишдан асосий мақсад, мамлакатнинг туризм салоҳияти ва жозибадорлигини кенг тарғиб қилиш, туризм соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштирилиши, туризмни ривожлантиришга қаратилган халқаро меъёр ва стандартлари имплементация қилиниши, туризм соҳасида фаолиятни амалга оширувчи халқаро компаниялар билан ҳамкорликни кенгайтириш, халқаро ва давлатлараро стандартлар ва нормаларни туризм фаолияти ва амалиётига жорий этилишида кўмаклашиш бўйича таклифлар ишлаб чиқишдан иборатдир.
Мазкур форумда олтмишга яқин хорижий давлатлардан экспертлар иштирок этиши кутилмоқда.




