Самарқандни “яшил” инвестициялар пойтахти деб эълон қилиш таклиф этилди
Самарқандни “яшил” инвестициялар пойтахти деб эълон қилиш таклиф этилди

Самарқандда Eco Expo Central Asia 2026 халқаро кўргазмаси ўтказилмоқда. Тадбирда 100 тадан ортиқ мамлакатдан вакиллар, халқаро ташкилотлар, дипломатик корпус, инвесторлар, экологик маҳсулот ишлаб чиқарувчилар ва барқарор ривожланиш соҳаси экспертлари иштирок этмоқда.
Кўргазмада экологик маҳсулотлар ва хизматларга бағишланган 68 та павильон, шунингдек, Марказий Осиё экоинноваторлари ўз ишланмаларини намойиш этадиган 20 та стартап-майдонча ташкил этилди.
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов кўргазма очилишида Самарқанднинг экологик дипломатия, “яшил” молиялаштириш ва барқарор технологияларни илгари суришдаги роли ортиб бораётганини таъкидлади.
У Самарқандни Марказий Осиёнинг “яшил” инвестициялар ва инновациялар пойтахти деб эълон қилишни таклиф қилди.