Самарқандда туризм ойлиги
Самарқандда туризм ойлиги

2020 йил 15 декабрдан 2021 йил 15 январга қадар вилоятда “Туризм ойлиги” эълон қилинди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти туризмни ривожлантириш департаменти матбуот хизмати хабар қилди.
Ойлик доирасида сайёҳлик объектларида (жойлаштириш воситалари, озиқ-овқат пунктлари, транспорт) саёҳатчилар учун ихтиёрий чегирмалар ва акциялар тақдим этилади.
Бундан ташқари, моддий-маданий мерос объектлари, музейлар ва театрларга, шунингдек, қўшимча хизматларга ташриф буюриш учун 50 фоизгача чегирмалар берилади.
Истаган киши тарихий шаҳарнинг улуғворлиги ва гўзаллигидан баҳраманд бўлиш учун Самарқандга ташриф буюриши мумкин.




