Самарқандда тарихий, мухташам, муқаддас–Имом ал-Бухорий меъморий комплекси бунёд этилди.

Самарқандда тарихий, мухташам, муқаддас–Имом ал-Бухорий меъморий  комплекси бунёд этилди.

 photo2026-03-1016-06-17.jpg

        Имом Исмоил ал-Бухорий - таниқли муҳаддис олим (муҳаддислик — ҳадислар ҳақидаги фан, пайғамбаримиз Муҳаммад с.а.в.нинг Ислом дини учун хос сўзлари ва ишлари ҳақидаги хабарлар) ва аҳамиятига кўра Қуръондан кейинги ўринда турувчи “ал Жомий ас Саҳиҳ” китобининг муаллифидир. Имом хазратлари 810 йилда Бухорои Шарифда таваллуд топиб, 870 йилда Самарқанд вилояти, Челак тумани, Хартанг қишлоғида вафот этганлар.

        Бугунги кунда Самарқанд вилояти, Пайариқ туманида катта хажмдаги Имом ал-Бухорий меъморий комплекси қурилиши ишлари якунига етиб қолди. Қарийб 5,3 гектар эгаллаган майдонда, Имом ал-Бухорий мемориал комплекси барпо этилди. Комплекс таркибида Имом ал-Бухорий Мақбараси,
10 минг ўринли 2 қаватдан иборат бўлган гумбазли масжид (гумбаз баландлиги 60м.), 4 та 75метрлик миноралар, Имом ал-Бухорий комплексни сақлаш ва ободонлаштириш Департаменти биноси, гир айлана мармар устунли, шифтлари безакли-нақшли айвонлар, хонақолар, музей ва тахоратхоналар жойлашган. Цокол қаватида техник хоналар, хизматчилар хоналари, мухандислик тармоқлари ва санитария-гигиена хоналари мавжуд. Комплекснинг ташқи ховли қисмида шинам мехмонхоналар, ховузлар, боғлар, гулзорлар ва тахоратхоналар барпо этилди. Қурилиш-монтаж ишлари 2021 йилда бошланган бўлиб,  жорий йил Наврўз байрами кунига топширилиши кутилмоқда.

        Имом ал-Бухорий комплекс қурилиши, Бош пудратчилар, Қурилиш-монтаж ишлари Самарқанддаги “Интер Инжиниринг” ва Ободонлаштириш ишлари “Солидекс” қурилиш корхоналари томонидан бунёд этилди. Лойиҳа ишлари “Ўзоғирсаноатлойиха” МЧЖ томонидан бажарилган. (Бош архитектор А.Турдиев). “Буюртмачи” вазифасида Самарқанд вилояти ҳокимияти қошидаги “Ягона буюртмачи хизмати”  ИК фаолият юритди.

         Комплексни безак-пардозлаш ишларида халқ амалий санъати ишлари доирасидаги юртимиздаги барча шаҳар ва вилоят халқ усталари томонидан миллий жозибали ва бетакрор санъат намуналарини яратдилар.

 

                                                                                                    Х.Шукуров

photo2026-03-1016-05-52.jpg  photo2026-03-1016-06-04.jpgphoto2026-03-1016-06-15-2.jpgphoto2026-03-1016-06-10.jpgphoto2026-03-1016-06-09.jpgphoto2026-03-1016-06-12.jpgphoto2026-03-1016-06-07.jpgphoto2026-03-1016-05-55.jpg