Самарқандда Маҳмудхўжа Беҳбудий уй-музейи ташкил этилади
Самарқандда Маҳмудхўжа Беҳбудий уй-музейи ташкил этилади

Маданият вазирлиги, Ёзувчилар уюшмаси, Республика маънавият ва маърифат маркази, Самарқанд вилояти ҳокимлигининг Самарқанд шаҳри, Мирсаид Барака кўчаси, 47-уй манзилида улуғ аллома ва жамоат арбоби Маҳмудхўжа Беҳбудий уй-музейини “Самарқанд” давлат музей-қўриқхонаси филиали сифатида ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқулланиши мумкин.
Самарқанд шаҳри, Мирсаид Барака кўчаси, 47-уй манзилида жойлашган бино тегишли ҳудуди билан биргаликда “Самарқанд” давлат музей-қўриқхонасига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида текин берилади. Маҳмудхўжа Беҳбудий уй-музейи ушбу бинога жойлаштирилади.
Шунингдек, қуйидагилар:
музей биносини таъмирлаш ва ҳудудини ободонлаштириш, музей экспозициясини яратиш ва жиҳозлаш билан боғлиқ харажатлар – Самарқанд вилояти маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан;
музейларга штат бирликларини ажратиш ҳамда ходимларига иш ҳақи тўлаш –Маданият вазирлиги тизимидаги музейлар учун белгиланган тартибга мувофиқ;
музейни сақлаш харажатлари – Самарқанд вилояти маҳаллий бюджети маблағлари, музейнинг ўз даромадлари ва қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилиши белгилаб қўйилмоқда.




