Самарқанд вилоятини ижтимоий-иқтисодий янада жадаллаштиририлади

Самарқанд вилоятини ижтимоий-иқтисодий янада жадаллаштиририладиvaprovkryvarykerykpryape.jpg

     Президентимизнинг “Самарқанд вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирларни янада жадаллаштириш тўғрисида”ги қарори ижросини самарали ташкил этиш масаласи мутасаддилар иштирокида муҳокама қилинди.

     Қарор билан вилоятимизни иқтисодий-ижтимоий ривожлантиришни зарур ва барқарор инфратузилма билан таъминлаш учун шу йилнинг ўзида 5,2 триллион сўм маблағ йўналтирилади.

     Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг 2026-2028 йилларда ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида 1,9 триллион сўм, маҳалла инфратузилмасини ривожлантириш дастурлари учун назарда тутилган 1,8 триллион сўмга қўшимча равишда Ўзбекистон Республикаси Президенти топшириқларига асосан ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш учун назарда тутилган маблағлар ҳисобидан 250 миллиард сўм ажратилади.

     Бундан ташқари, вилоят маҳаллий бюджетига Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан 2 йиллик имтиёзли давр билан 7 йил муддатга 100 миллион АҚШ доллари эквивалентидаги миллий валютада фоизсиз кредит маблағлари берилади.