Саховатли Наманган қадриятлари
Саховатли Наманган қадриятлари

Наманган вилояти Чуст тумани Ғова қишлоғида мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллиги олдидан “Саховатли Наманган қадриятлари – кўҳна Чустим тарихига ошуфта” мавзуида дўстлик фестивали бўлиб ўтди.
“Миллат бирдамлиги – янги Ўзбекистон таянчи” шиори остида ўтказилган фестивалда турли миллат халқлари қадриятлари, урф-одатларини акс эттирувчи либослар кўргазмаси, миллий таомлар намойиши, халқ ўйинлари томошалари ташкил этилди. Шунингдек, тумандаги барча таълим муассасаларида тасвирий санъат ҳамда миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмаси, “Фольклор жамоалар” танлови, маҳалла, ташкилот, корхоналар ўртасида “Энг лаззатли ош” танлови ўтказилди.
Мазкур танловлар ғолибларига фестиваль якунида диплом ва эсдалик совғалари топширилди.
Бугунга келиб, туман аҳли 272 минг нафардан ошган. Шу ўринда таъкидлаш жоиз, ўнлаб ёшлар турли соҳаларда муваффақиятга эришмоқда. Хусусан, “Ботир Зокиров санъати давомчилари”, “Алла айтган етар муродга”, “Ниҳол” республика кўрик-танловларида туман ёшлари ғолиб ва совриндорлар сафидан жой олди.





