Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратилади

Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратилади

 

proarolpoldprolraolaprovperoveovenovenoveno.jpg

      Республика Ишчи гуруҳи томонидан Тошкент вилояти бўйлаб Президентимизнинг 2026 йил 5 январдаги “Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш йўналишида яхлит манзилли ишлаш тизимини жорий этишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ҳамда “2026 йилда республика маҳаллаларида жиноятчиликнинг барвақт профилактикаси самарадорлигини янада ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорлари ижросини таъминлаш борасидаги ўрганишлар давом этмоқда.

      Хусусан, масъуллар ташкил этилган штаблар, қарорларда белгиланган вазифалар ижроси таҳлил қилинди. Ушбу жараёнда ишчи гуруҳи аъзолари, “маҳалла еттилиги” ва “ижтимоий профилактика” йўналишига масъул мутасаддиларга тасдиқланган “Йўл харита”лар доирасида белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажариш юзасидан аниқ топшириқлар берилган.

      Ўрганиш натижалари юзасидан Республика прокуратураси ва соғлиқни сақлаш тизими масъуллари иштирокида жойлардаги мавжуд муаммолар атрофлича таҳлил қилиниб, уларни бартараф этиш бўйича қатор таклифлар илгари сурилади. Хусусан, тиббиёт муассасаларида кадрлар етишмовчилиги, шифохона ўринлари камлиги каби долзарб масалаларга эътибор қаратилди.

      Шунингдек, ҳудудларда хусусий тиббиёт клиникалари сонини ошириш, аҳолига хизмат кўрсатиш имкониятларини кенгайтириш зарурлиги таъкидланди. Самарасиз фаолият юритаётган айрим объектларни эса муайян касалликлар бўйича ихтисослаштириш таклифи билдирилди. Тадбир доирасида аҳоли учун тиббий кўриклар ҳам ташкил этилди.  Жойларда бу каби саъй-ҳаракатлар давом этмоқда.