Рамазон ойи бошланиши ва Рамазон ҳайити кунлари

Рамазон ойи бошланиши ва Рамазон ҳайити кунлари

 

vapyvapyvapyvapyvap.jpg

 

     Туркий давлатлар ташкилоти Мусулмон диний идоралари раҳбарлари кенгашининг Фатво ҳайъати Самарқандда бўлиб ўтган йиғилишида 2026 йил Рамазон ойи бошланиши ва Рамазон ҳайити кунларини белгилади. Ҳайъат 2026 йилда Рамазон ойининг биринчи куни 19 феврал, пайшанба кунига, Рамазон ҳайити эса 20 март, жума кунига тўғри келишини аниқлади.

     Рамазон ойининг биринчи куни ва Рамазон ҳайити ҳақида қабул қилинган ушбу қўшма қарор туркий давлатларнинг ўз мусулмон жамоалари бирлигини мустаҳкамлаш ва диний амалиётларни замонавий илмий кашфиётлар билан уйғунликда сақлашга содиқлигини яна бир бор намойиш этади.

     Ушбу Фатво ҳайъатига Туркий давлатлар ташкилотига  аъзо мамлакатлар  - Туркия, Озарбойжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон ва ТДТ кузатувчи давлатлари ва расмий мусулмон диний идоралари фаолият юритаётган кузатувчи давлатлар муфтиятлари вакиллари киради.