«Рақамли маҳалла», «Ақлли маҳалла» ва «Mahalla AI» платформалари

«Рақамли маҳалла», «Ақлли маҳалла» ва «Mahalla AI» платформалари

bez-nazvkvkvkuyuyuyufcfcfpnpnppnpnpnpnpnp565656565vania.jpeg

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасида «Рақамли маҳалла», «Ақлли маҳалла» ва «Mahalla AI» рақамли платформаларининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Тақдимот тадбирида маҳалла тизимида аҳоли билан ишлаш самарадорлигини ошириш, мавжуд маълумотларни таҳлил қилиш, муаммоларни эрта аниқлаш ҳамда замонавий рақамли технологиялар ва сунъий интеллект имкониятларидан фойдаланишга оид ечимлар намойиш этилди.

 «Рақамли маҳалла» платформаси орқали хонадонлар ва фуқароларнинг ижтимоий ҳолатини таҳлил қилиш, эҳтиёжманд оилаларни аниқлаш, ишсиз фуқаролар билан манзилли ишлаш, мурожаатлар ижросини назорат қилиш, ёшлар, хотин-қизлар ва нуронийларнинг муаммоларини тизимли ўрганиш имкониятлари кенгаймоқда.