“Президент ҳожиси” йўлланмалари топширилди
“Президент ҳожиси” йўлланмалари топширилди

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан инсон қадрини улуғлаш ва аҳолини қўллаб-қувватлашга қаратилган эзгу ишлар изчил давом этмоқда.
Ҳалол меҳнати билан эл хизматини қилаётган, маҳалла тинчлиги ва аҳиллигини мустаҳкамлашга ўз ҳиссасини қўшаётган бир гуруҳ юртдошларимиз ҳаётида унутилмас воқеа юз берди.
Юксак эътибор ва ғамхўрликнинг яна бир амалий ифодаси сифатида юртимиздан 100 нафар фуқаро “Президент ҳожиси” мақомига муносиб кўрилиб, муқаддас Ҳаж сафарига кузатилмоқда.
Жорий йилда ҳам Ҳажга Ўзбекистондан 15 минг зиёратчи йўл олмоқда. 2 майдан 18 майга қадар Ўзбекистондаги 9 та аэропортдан Мадинага парвозлар давом этяпти.
Ҳаж сафарининг нархи 77 млн сўм деб белгиланган.