Пойтахтда пиёдалар учун қулай муҳит
Пойтахтда пиёдалар учун қулай муҳит

Пиёдалар учун қулай муҳит яратиш ва автотранспортдан холи ҳудудларга устуворлик бериш бўйича ишлар доирасида Тошкент шаҳар Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази томонидан автотураргоҳларни шаҳар бошқарувининг ягона тизимига интеграция қилиш бўйича тажриба лойиҳаси амалга оширила бошланди.
Шу пайтгача одамлар гавжум объектлар яқинидаги тартибсиз автотураргоҳлар асосий муаммолардан бири бўлиб қолаётган эди. Автомобиллар пиёдалар йўлакларида, ўтиш йўллари бўйлаб ва биноларга кириш қисмларига қўйилиб, бу ўтиш йўлларининг торайиши, кўришнинг чекланиши ва хавфсизлик даражасининг пасайишига олиб келаётган эди.
Лойиҳада пиёдалар учун хавфсиз ва қулай шаҳар муҳитига устуворлик бериш ҳамда автотураргоҳ майдонини тизимли равишда тартибга солиш назарда тутилган.
Ташаббус доирасида савдо ва сервис объектлари ёнидаги хусусий ерусти автотураргоҳлари ягона шаҳар бошқарув тизимига уланмоқда. Бу автотураргоҳ ўринларининг шаффоф ҳисобини юритиш, уларнинг бандлигини назорат қилиш ва фойдаланишнинг тушунарли тизимини шакллантириш имконини беради.