“O‘ZPROMHOLODMONTAJ” МЧЖнинг мурожаати асосида ташриф буюрган БАА делегацияси

 

vapvapvypayvapyvap.jpg

Афаф Ал Кунтар, AHI Carrier компанияси  (Бирлашган Араб Амирликлари):

 “Бу ерга келиб, Ўзбекистон ва унинг тарихини илк бор чуқурроқ англадим. Бу менинг биринчи ташрифим бўлиши мумкин, аммо албатта охиргиси бўлмайди. Мусулмон бўла туриб ҳам, бу қадар буюк алломалар айнан Ўзбекистондан етишиб чиққанини билмас эдим. Бу мени жуда ҳайратга солди.

Бу ерга ташриф буюриш катта шараф. Ҳар бир мусулмон, ҳатто мусулмон бўлмаганлар ҳам бу жойга келиб, ислом тарихда эришган натижалар, ислом олами вакиллари амалга оширган буюк ишларни билиши керак. Бу билан фахрланиш мумкин. Бугун Хоразмий, Ибн Сино, Амир Темур ва бошқа буюк зотлар ҳақида жуда кўп маълумот олдим. Энди мусулмон эканимдан янада фахрланаман ва бу ерда ўрганганларимни бошқаларга ҳам айтишни истайман.

Болалар учун мўлжалланган ҳудудни алоҳида юқори баҳолайман. Чунки бугунги авлод билан тарих ўртасида маълум бир узилиш бор. Бу маскан эса болаларнинг хотирасини бойитади, уларни ислом тарихи билан яқинлаштиради. Бу Ўзбекистондан келган болалар учун ҳам, дунёнинг бошқа ҳудудларидан келганлар учун ҳам ниҳоятда фойдали.”

 Баҳа’ Кҳвaира,

AHI Carrier компанияси менежери:

 “Бинога киришингиз билан унинг меъморчилиги, йўлаклари ва ҳар бир майда детали эътиборни тортади. Айниқса, кириш фойеси менга жуда манзур бўлди. Меъморчилик ечими ва мозаикалар юксак профессионал даражада ишланган. У Марказий Осиё, хусусан, Ўзбекистон тарихининг турли даврларини жуда нафис ва мазмунли тарзда акс эттиради.

Келажакда бу марказни ташриф буюрувчилар билан гавжум ҳолда кўришни интиқлик билан кутяпман. Ишончим комилки, одамлар бу ердан катта завқ олишади.

Ёшлар бу марказга албатта келишлари керак. Бу маскан уларнинг ўз тарихидан фахрланиши, бой меросдан илҳом олиб, келажакка ишонч билан қарашига хизмат қилади”