Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси тузилди

Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси тузилди

 

apvrvrongyvkenorsmiorykengrykke6nrfepii.jpg

 

Ўзбекистон президентининг Жаҳон савдо ташкилоти бўйича вакили Азизбек Урунов ўриндошлик асосида Ўзбекистон Республикаси Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси раиси лавозимига тайинланди.

Қишлоқ хўжалиги тизимини такомиллаштириш доирасида Ветеринария ва чорвачилик қўмитаси қайта ташкил этилиб, Чорвачилик ва яйлов хўжалигини ривожлантириш агентлиги сифатида фаолият юритиши белгиланди.

Қарор доирасида яйлов хўжалигини ривожлантириш, маҳаллий аҳолини қўллаб-қувватлаш ҳамда чорвачилик учун жамоат яйловларини яратишга алоҳида эътибор қаратилиши белгиланган.