“Орол – Парламент нигоҳида” экологик акцияси

“Орол – Парламент нигоҳида” экологик акцияси

 

ysyycycyfc.jpg

 

       Орол денгизининг қуриган тубида яшил майдонлар, ҳимоя ўрмонзорлари барпо этишга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Оролбўйи минтақасининг экологик ҳолатини барқарорлаштириш, минтақанинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини жадаллаштириш ҳамда аҳоли турмуш тарзини яхшилашга қаратилган кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

        Мазкур ишларни узвий давом эттириш мақсадида Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси ва Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманида «Орол – Парламент нигоҳида» мавзусида экологик акция ўтказилди.

       Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Жўқорғи Кенгес ҳамда маҳаллий Кенгаш депутатлари, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Ўрмон хўжалиги агентлиги ва Мўйноқ тумани ҳокимлиги вакиллари иштирок этди. 

      Акцияда Орол денгизининг қуриган тубида «яшил қопламалар», ҳимоя ўрмонзорлари барпо этиш мақсадида Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси ва Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси томонидан 100 қоп қандим, қорабурақ, черкез ҳамда  саксовул уруғлари етказилди ва биргаликда экиш тадбирлари ўтказилди.