Олтин мукофотга сазовор

Олтин мукофотга сазовор

 

risunok4papvpvap546456456456546evneknkenkenken46545645645nyvenkenken4356456enyve.png

         Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Испанияда ўтказилган 10-юбилей Terres Travel Festival – Films & Creativity 2026 фестивалида олтин мукофотга сазовор бўлди.

Мазкур фестивалда дунёнинг 40 дан ортиқ мамлакатидан аудиовизуал лойиҳалар иштирок этди. “Туристик хизмат” (Tourism Service) номинациясидаги ушбу мукофот “Оскар” мукофоти совриндори Бен Кингсли иштирок этган “Маърифат акс-садоси” фильмига топширилди.

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мега форматдаги лойиҳаси бўлиб, ислом цивилизациясининг илмий, маънавий ва маданий меросини ўрганиш, сақлаш ҳамда дунёга намойиш этишга қаратилган.

Terres фестивалининг олтин мукофоти “Маърифат акс-садоси” фильмининг халқаро муваффақиятларини давом эттирди. Фильм 2026 йилда New York Festivals ҳамда Канн корпоратив медиа ва телевидение фестивали финалистига айланган, Белграддаги SILKFEST 26 фестивалида эътироф этилган ва кейинроқ Испанияда Terres олтин мукофотига эга бўлди. Ушбу лойиҳа Ўзбекистонни тарихий хотира, илм-фан, маданият ва маърифат маскани сифатида намоён этиб, ислом цивилизациясининг инсоният тафаккури ривожига қўшган ҳиссасини очиб беради.