Олий ва ўрта-махсус диний таълим муассасаларига ҳужжат қабул қилиш муддатлари эълон қилинди

Олий ва ўрта-махсус диний таълим муассасаларига ҳужжат қабул қилиш муддатлари эълон қилинди

kvkerkkerpkkupfcuafcupafpkc.jpg

2021-2022 ўқув йили учун Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларига абитуриентларнинг ҳужжатлари онлайн шаклда muslim.uz сайтидаги qabul.muslim.uz электрон портали орқали қабул қилинади.

 

Ўрта махсус ислом таълим муассасаларига:

 

– 2021 йилнинг 20 июнидан 10 июлигача (шу куни ҳам, соат 18:00 гача).

 

Қуйидаги ҳужжатлар талаб қилинади:

 

– паспорт (электрон шаклда);

– аттестат ёки диплом (академик лицей, ўрта махсус касб-ҳунар коллежини тамомлаганлар учун) электрон шаклда;

– 3,5 х 4,5 ҳажмдаги фотосурат (сўнгги уч ойда олинган ҳамда орқа фони оқ рангда бўлиши талаб этилади) электрон шаклда;

– тил билиши тўғрисидаги сертификат (маълумоти тўғрисидаги ҳужжатда кўрсатилган чет тилидан бошқа чет тилини танловчилар учун) электрон шаклда.

 

Олий диний таълим муассасалари:

 

Тошкент ислом институти ва Мир Араб олий мадрасасига:

– 2021 йил 20 июнидан 20 июлигача (шу куни ҳам, соат 18:00 гача).

 

Ҳадис илми мактабига:

– 2021 йил 20 июнидан 10 июлигача (шу куни ҳам, соат 18:00 гача).