Олий диний таълим муассасаларига кириш имтиҳони саналари эълон қилинди
Олий диний таълим муассасаларига кириш имтиҳони саналари эълон қилинди

«Вақф» жамоат фонди ахборот хизмати Ўзбекистон мусулмонлари диний идораси тасарруфидаги олий диний таълим муассасаларига 2021/2022 ўқув йили учун қабул имтиҳонларининг ўтказилиш саналарини маълум қилди.
Ушбу муассасаларга ижодий имтиҳон ва тест синовлари ўтказилиши белгиланган бўлиб, имтиҳонлар қуйидаги саналарда бўлиб ўтади:
Ҳадис илми мактаби
2021 йил 23 июль:
- Ҳадис ва мусталаҳ ал-ҳадис (ижодий имтиҳон);
- Араб тили (ижодий имтиҳон);
- Имтиҳон жойи: Ҳадис илми мактаби биноси орқа ҳовли қисмида ўтказилади.
2021 йил 24 июль:
- Ўзбекистон тарихи (тест синови);
- Имтиҳон жойи: Ҳадис илми мактаби биноси орқа ҳовли қисми.
2021 йил 25 июль: Мандат ҳайъати.
Мир Араб олий мадрасаси
2021 йил 2 август:
- Араб тили (ижодий имтиҳон);
- Имтиҳон жойи: Мир Араб олий мадрасаси биноси айвон қисми;
2021 йил 3 август:
- Фиқҳ ва ақоид (тест синови);
- Ўзбекистон тарихи (тест синови);
- Имтиҳон жойи: Мир Араб олий мадрасаси биноси айвон қисми.
2021 йил 4 август: Мандат ҳайъати.
Шунингдек, Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ва Мир Араб олий мадрасасида абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш 2021 йилнинг 20 июлига қадар (шу куни ҳам) давом этади.




