Ой тупроғидан ғишт

Ой тупроғидан ғишт

arpvapvapvapvap.jpg

      Хитой олимлари Ой тупроғидан ғишт ишлаб чиқарадиган дунёдаги биринчи машинани  тақдим этди. Қурилма Хефей шаҳрида ўтган Бутунжаҳон ишлаб чиқариш саноати конференциясида намойиш қилинди.

     Машина қуёш энергиясида ишлайди: параболик рефлектор нурларни йиғиб, оптик толалар орқали эриш нуқтасига узатади. Бу тизим 1000 °C дан юқори ҳарорат ҳосил қилади ва Ой сиртидаги реголитни эритиб, мустаҳкам ғиштларга айлантиради.   

     Мутахассисларга кўра, Ойда бевосита қурилиш материаллари ишлаб чиқариш барқарор инфратузилма яратиш, йўллар ва станция қисмларини қуриш ҳамда Ердан юк ташиш харажатларини камайтиришда муҳим аҳамиятга эга. Прототип турли сунъий Ой тупроқлари асосида синовдан ўтказилган.   

     Лойиҳа Хитойнинг Халқаро Ой тадқиқот станцияси дастурининг бир қисми бўлиб, 2035 йилгача Ойнинг жанубий қутби яқинида база мажмуаси қурилиши, 2040 йилларда эса кенгайтирилиши режалаштирилган.