“Оилалар сайли” ўтказилади
“Оилалар сайли” ўтказилади

15 майда Халқаро оила куни муносабати билан “Фаровон оила сари” ойлиги доирасида қатор тадбирлар ташкил этилиши режалаштирилган. Оила ва хотин-қизлар қўмитаси бошқармаси “Ибратли оила” кўкрак нишони билан тақдирлаш юзасидан таклифларни кўриб чиқиш бўйича 40 нафар вазирлик ва идоралар вакилларидан иборат комиссия тузилган.
Ҳудудий комиссиялар, вазирлик ва идоралар томонидан 5 500 дан ортиқ оиланинг ҳужжатлари ушбу кўкрак нишонига тавсия этилган. Номзод оилалар сони ўтган йилга нисбатан 8,8 бараварга ошган. Мазкур оилалар 40 нафардан ортиқ фаол ва экспертлар томонидан ўрганилиб, 2 000 та оила “Ибратли оила” кўкрак нишони билан тақдирлаш учун саралаб олинган.
Бундан ташқари, жорий йилда вазирлик ва идоралардан ҳам номзодлар тавсия этилиши сўралган бўлиб, улар томонидан кўрсатилган 77 та оила ҳам нишон билан тақдирланиши белгиланган.
Шу билан бирга, маҳаллаларда 4 миллиондан ортиқ хотин-қизларни оммавий спорт тадбирларига жалб қилиш ишлари давом эттирилади. “Соғлом оила учун бирлашайлик!” спорт марафони, “Спорт сайли” каби оммавий жисмоний фаоллик тадбирлари ўтказилиши режалаштирилган.