Одамлар дарди — эътиборда, ташаббуслар — амалий ечимда
Одамлар дарди — эътиборда, ташаббуслар — амалий ечимда

Бугунги Янги Ўзбекистонда ислоҳотларнинг энг муҳим мезони — инсон қадри, унинг розилиги ва эртанги кунга бўлган ишончидир. Шу боис давлат сиёсатида халқ билан очиқ мулоқот қилиш, одамларнинг дардини эшитиш, муаммоларни қоғозда эмас, бевосита жойига чиққан ҳолда ўрганиш ва уларга амалий ечим топиш устувор вазифага айланмоқда.
Айниқса, давлат раҳбари томонидан тадбиркорлар билан очиқ мулоқотлар жараёнида илгари сурилаётган ташаббуслар мамлакатимизда ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш, янги иш ўринлари яратиш, аҳоли даромадларини ошириш ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга хизмат қилмоқда. Энг муҳими, бу ташаббуслар ҳаётда ўзининг амалий ифодасини топмоқда. Ана шу эзгу мақсадлардан келиб чиқиб, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Э. Аслонова ва М. Баратова Бухоро вилоятининг Когон шаҳрида бўлиб, аҳоли, тадбиркорлар, маҳалла фаоллари ҳамда ижтимоий соҳа вакиллари билан очиқ мулоқотлар ўтказди.
Учрашувларда Президентнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотида илгари сурилган ташаббусларнинг мазмун-моҳияти, тадбиркорлик субъектлари учун яратилаётган янги имкониятлар, аҳоли бандлигини таъминлаш, даромад манбаларини кўпайтириш ҳамда жойлардаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича белгиланган вазифалар кенг тушунтирилди.