“Обод маҳалла” дастури амалда
“Обод маҳалла” дастури амалда

2026 йилнинг «Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили» деб эълон қилиниши тизимда бошқарув, молия ва инфратузилма йўналишларида мутлақо янги даврни бошлаб берди.
Хусусан, «маҳалла еттилиги» фаолиятининг такомиллаштирилиши, ҳудудларга тўғридан-тўғри молиявий ваколатларнинг берилиши ҳамда инфратузилмани яхшилашга қаратилган маблағлар ҳар бир гўшада туб ўзгаришларни бошлаб юборди.
Жумладан, пойтахтимиздаги Ал-Хоразмий ва Кўтарма маҳаллаларида ҳаёт сифати яхшиланди.
“Обод маҳалла” дастури доирасида Чилонзор туманининг Ал-Хоразмий ва Кўтарма маҳаллаларида турар жойлар, йўл инфратузилмаси, яшил ҳудудлар ҳамда аҳоли дам олиши учун мўлжалланган масканлар янгиланди.
Ал Хоразмий маҳалласида 7 та кўп қаватли уйнинг 17 минг 500 квадрат метр фасад қисми таъмирланди. 7 250 квадрат метр майдонда суғориш тармоқлари ўрнатилиб, 1 та қудуқ қазилди ва шунча майдонда яшил ҳудуд барпо этилди.