"Нур аьло нур"
"Нур аьло нур"

Барпо этилаётган Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази халқимизнинг бой ўтмишини, илм-маърифат ривожига қўшган катта ҳиссасини намоён этадиган яхлит ноёб маънавият маркази бўлади. Президентимиз Шавкат Мирзиёев бу ерга ташриф буюрганида қуйидагиларни алоҳида таъкидлаган эди:
- Ҳамма ўз тарихини улуғлайди. Лекин бизнинг юртимиздагидек бой ўтмиш, боболаримиздек буюк алломалар ҳеч қаерда йўқ. Бу меросни чуқур ўрганишимиз, халқимизга, дунёга етказа билишимиз керак. Бу марказга келган одам улкан меросимиз ҳақида тўла тасаввурга эга бўлиши, катта маънавият олиб кетиши зарур, - деган эди
Лойиҳага кўра ушбу бинонинг марказида ўрин эгаллайдиган Усмон Қуръони Марказга келган ҳар бир зиёратчи учун ноёб ва муқаддас мерос бўлиши шубҳасиздир.
Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази” қурилишида бинонинг ташқи ва ички безак ишларида халқ амалий санъати ва ҳунармандчилик намуналарини қўллаш бўйича мувофиқлаштирувчи гуруҳининг навбатдаги мажлиси Усмон Қуръони ўрин эгаллайдиган залнинг ички безак ишлари муҳокамасига бағишланди.

Мазкур ишлар доирасида рассом Аьзамхужа Асқаровнинг Усмон Қуръони ўрин эгаллайдиган залига ўрнатиладиган шиша-биллур конструкциясидан ишланган Ротонданинг такдимоти таҳлил килинди. Биллур ротонда "Нур аьло нур" қоидаси асосида яратилган бўлиб, ўзининг жозибаси, бетакрорлиги билан ажралиб туради. Муаллиф А.Асқаров рангли ойналар, витражлар буйича таниқли мутахассис рассом бўлиб, Ўзбекистон Халқ рассоми унвонига эга. У юртимиздаги кўп биноларни рангли витражлар билан қоплашда иштирок этган.
Х.Шукуров




