Носируддин Самарқандийнинг илмий мероси

Носируддин Самарқандийнинг илмий мероси

yeovervryervekrveovoyrypupk.jpg

Самарқандда IX – XII асрларда ҳадис, тафсир, фиқҳ ва ақоид каби исломий илмлар ниҳоят даражада тараққий этган. Асли исми Абулқосим Муҳаммад ибн Юсуф Ҳасаний Алавий Маданий бўлган Носируддин Самарқандий ҳам шу даврда самарали ижод қилган алломалар жумласидандир.

 

Алломанинг таржимаи ҳолига оид ёзма манбаларда, афсуски унинг таваллуд санаси ҳақида маълумот келтирилмаган. Унинг вафот этган санаси хусусида ҳам бир қадар ихтилофлар мавжуд.

 

Носируддин ёшлигидан зийрак ва илмга чанқоқ бўлган. Илмнинг турли соҳалари бўйича замонасининг етук олимларидан сабоқ олган. Илк сабоқни ўз юртида олган олим кейинчалик, илм талабида қатор мамлакатларга сафар қилган. Жумладан, манбаларда алломанинг Бағдодда бир қанча вақт яшагани келтирилган. Бундан ташқари, Имом Носируддин 8 йил мобайнида диний билимларнинг марказлари ҳисобланган Марв, Бағдод, Макка ва Мадина шаҳарларида бўлиб, кўплаб устозлардан таълим олган ва дунёнинг аксар олимлари гувоҳлик берганидек, мусулмон оламидаги машҳур алломалардан бирига айланган.

 

 Имом Қураший “ал-Ансоб” асарининг муаллифи Абу Саъд Абдулкарим ибн Муҳаммад Самъонийдан нақл қилиб келтиришича, “Носируддин Самарқандий замонасининг етук имоми, фозили, муфассири, муҳаддиси, фақиҳи ва воиз олими” ҳисобланган. Маждуддин Ферузободий ҳам юқоридагиларга ҳамоҳанг фикр билдирган.

 

 Шайх Муҳаммад ибн Сулаймон Кафавий эса, Носируддин Самарқандий ҳақидаги ўз мулоҳазаларини қуйидагича ифодалаган: “У буюк имом, қадр-қиммати баланд, шаъни улуғ, мартабаси юксак, илмда тенгсиз, амали гўзал, шуҳрати порлаган, илм ва одоб бобида ўз даврининг етакчисидир”. Шайх Абдулҳай Лакнавий ҳам бунга ҳамфикрдир: “У имом, кучли олим, одобда даврининг етакчиси ва ўз замонасининг мужтаҳидидир”.

 

Носируддин Самарқандий ўзидан бебаҳо мерос қолдирган. У таълиф этган асарларнинг аксарияти бизгача етиб келганлиги қувонарли ҳол, албатта. Улуму-л-Қуръон, калом, фиқҳ, одоб-ахлоқ, грамматика ва тарихга доир бу асарларнинг нодир қўлёзма нусхалари дунёдаги турли кутубхона фондларида сақланади: